Молдовада Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, у террорчиликда айбланмоқда

Молдованинг Кишинёв шаҳрида халқаро қидирувга берилган 30 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. У террорчилик жиноятларини содир этганликда гумон қилинмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон ва АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари эркакни қидирган. У террористик ва экстремистик ташкилотларнинг юқори мартабали аъзоси ҳисобланади.
Ўзбекистонлик қарор қабул қилингунга қадар Кишинёв шаҳар ички ишлар бошқармаси тергов изоляторига жойлаштирилди. Барча қонуний протседуралар якунлангач, у Ўзбекистонга экстрадиция қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter