Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навальний Меркелнинг меҳмони деб расман тан олинди

Навальний Меркелнинг меҳмони деб расман тан олинди

Фото: «РИА Новости»

Даволаниш учун Германиянинг «Шарите» клиникасига етказилган россиялик мухолифатчи Алексей Навальний мамлакат канцлери Ангела Меркелнинг меҳмони дея расман тан олинди. Бу ҳақда «ZDF» телеканали хабар берган.

Телеканал мухбири Тео Коллнинг изоҳлашича, бу «Россия ҳукуматига сигнал эмас,  балки россиялик мухолифатчига мавжуд имкониятлардан энг яхши ҳимоя тақдим этилганига ишонч ҳосил қилиш учун бюрократик трюк». Германия федерал ички ишлар вазирлиги бу ахборотни тасдиқлаган.

«Унинг давлат арбоби эмаслиги аҳамиятсиз», — дея таъкидлаган журналист. Коллнинг фикрича, Навальний жойлашган клиникада немис полицияси куну тун навбатчилик қилиши Москва томон қаратилган сиёсий баёнот сифатида қабул қилиниши мумкин.

22 август куни мухолифатчи Берлиндаги клиникага етказилган: шифохона биносига бир қанча тез ёрдам ва ўт ўчириш хизмати машиналари етиб келишган ва уни замбилда ичкарига олиб киришган. Тиббиёт ходимлари беморнинг аҳволини барқарор дея баҳолашмоқда.

20 август куни эрталаб Томскдан Москвага парвоз қилаётган вақтда Навальнийнинг аҳволи ёмонлашиб қолган. Самолёт Омскда фавқулодда қўнишга мажбур бўлган. У ердан мухолифатчини тез ёрдам машинасида токсикореанимация бўлимига етказишган. Дастлабки маълумотларга кўра, унга «аниқланмаган психодислептикдан заҳарланиш» (галлюциноген) ташхиси қўйилган. Навальний матбуот котибининг таъкидлашича, парвоз куни у ҳеч нима емаган, фақат Томск аэропорти қаҳвахонасида чой ичган холос.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг