Нэнси Пелоси 84 ёшида Конгрессга қайта сайланди
АҚШ Конгрессининг вакиллар палатаси собиқ спикери Нэнси Пелоси 84 ёшида қуйи палатага қайта сайланди, деб хабар берди Associated Press (AP) агентлиги.
Агентликка кўра, Пелоси Калифорния штатининг 11-округидан сайланган.
Аввалроқ Fox News телеканали Республикачилар партияси АҚШ Сенатида 51 ўринни эгаллаб, Конгресс юқори палатасида демократлардан устунликни тортиб олгани ҳақида хабар берганди. Олдинги чақирувда Сенатдаги 100 та ўриннинг 49 тасини — республикачилар, 51 тасини — демократлар эгаллаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter