Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзга сайёраликлар кемаси» ҳақидаги ҳақиқат ошкор этилди

«Ўзга сайёраликлар кемаси» ҳақидаги ҳақиқат ошкор этилди

Фото: M. Kornmesser / ESO

АҚШнинг Мэриленд университети олимлари Оумуамуа астероиди борасидаги тадқиқотлар натижасини маълум қилди. Олимлар аввалига ушбу космик жисм ўзга сайёраликлар кемаси бўлиб чиқиши мумкинлигини тахмин қилган эди.

Аммо бу таҳмин рад этилди. 14 нафар мутахассисдан иборат кенгаш астероидни ҳар томонлама таҳлил қилиб чиқди. Унинг кўриниши, айланиши, тезлиги ва траекторияси кўп бора текширувдан ўтди. Объектнинг ғайриоддий ҳаракатлари чуқур таҳлил қилинди ва Оумуамуа — қуёш энергиясида ҳаракатланадиган сунъий жисм экани ҳақидаги тахминлар инкор этилди.

Олимлар астероид нима сабабдан ўзининг сайёралар тизимидан чиқиб кетгани борасида тахмин билдиришган. Унга кўра Оумуамуани Юпитерга ўхшаш газ билан қопланган гигант сайёра улоқтириб юборгани айтилмоқда.

Оумуамуа — инсоният томонидан аниқланган илк юлдузлараро объект бўлиб, 2017 йилнинг 19 октябрида Ердан 0,25 астрономик бирлик узоқлигида топилган. Бу Ер ва Қуёш ўртасидаги масофанинг тўртдан бир қисмига тенг.

Объект Қуёш тизимидан чиқиб кетиш асносида кутилмаганда тезлигини оширган. Астрономлар эса Оумуамуанинг тезлиги пасайишини кутаётган эди. Айнан шу ҳолат мутахассислар томонидан ўзга сайёраликлар кемаси билан боғлиқ тахминни жиддий ўрганиб чиқилишига сабаб бўлган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг