Путин: Украинадаги вазият фожиа, лекин биз айбдор эмасмиз

Украинадаги вазият аянчли, аммо бунга учинчи давлатларнинг сиёсати сабаб бўлди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Мудофаа вазирлиги ҳайъати йиғилишида маълум қилди.
«Ўнлаб йиллар давомида янги геосиёсий шароитда Украина билан муносабатларни ўрнатишга ҳаракат қилдик. Ҳеч нарса фойда бермади. Ҳеч бир ҳаракатимиз кўзланган мақсадга эришмади. Бизни қоралайдиган ҳеч нарса йўқ», дейди Путин.
Россия раҳбарининг қўшимча қилишича, бўлаётган воқеалар фожиа. Лекин бу Россия сиёсати эмас.
«Украиналикларни қардош халқ деб билганмиз. Мен ҳали ҳам шундай деб ўйлайман. Бўлаётган воқеа эса, албатта, фожиа, умумий фожиамиз! Лекин бу Россия сиёсати эмас, аксинча, рус дунёсини парчалаб ташлашга ҳаракат қилган учинчи давлатларнинг сиёсати натижасидир», – дейди у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас