Қозоғистон рус олигархига тегишли бўлган канални блоклади
Қозоғистон олигарх Константин Малофеевга тегишли Россиянинг «Царьград» тарғибот телеканалини блоклади. Бу ҳақда республика Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, «Царьград» телеканали сайти экстремизм тарғиботини ўз ичига олган материалларни чоп этгани учун блокланган.
Қозоғистон давлат идораси «Царьград»га тўртта огоҳлантириш юборган. Агар қоидабузарликлар бартараф этилса, сайтга кириш имкони тикланиши маълум қилинган.
Сайт асосчиси Константин Малофеев ўзининг Telegram каналида узун пост эълон қилди ва у канал «русларни ҳимоя қилгани учун» блокланганини даъво қилган.
Шунингдек, у Қозоғистонни Россия империясининг «собиқ вилояти» деб атаган.
Маълумот ўрнида, Константин Малофеев Россия Федерацияси ФСБси билан алоқаси бўлган православ олигарх сифатида танилган. У ҳам Европа Иттифоқи, АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг санкцияланган одамлари рўйхатига киритилган.
Бундан ташқари, олигарх Украина ҳудудида ноқонуний қуролли гуруҳларни молиялашда айбланиб, халқаро қидирувга берилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter