Сайёрамизнинг энг кекса одами вафот этди
«Ер юзидаги энг кекса одам» унвони соҳибаси япониялик Тиё Мияко шу йил 22 июль куни вафот этди, дея хабар беради «Gazeta.ru».
Бу ҳақда Гиннеснинг рекордлар китоби сайтида ҳам эълон қилинди.
Мияко 117 ёш эди, у 1901 йил 2 майда таваллуд топган.
Гиннеснинг рекордлар китобида учта номинация бор: сайёранинг энг кекса кишиси, энг кекса аёл ва сайёранинг энг кекса одами.
Мутахассислар япониялик аёлни ўлимидан аввалроқ энг кекса аёл ва энг кекса одам, деб топишган
Ер куррасидаги энг кекса эркак ҳам кунчиқар юртда яшайди: 113 ёшли Масадзо Нонака.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter