Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳзода Уилям ва Кейт Миддлтон миллиардерга айланишди

Шаҳзода Уилям ва Кейт Миддлтон миллиардерга айланишди

Фото: AP

Қиролича Елизавета II вафотидан сўнг, шаҳзода Уилям ва унинг рафиқаси Кейт Миддлтон янги унвонлар олиб, миллиардерга айланишди. Уилямга Корнуэлл герцоги унвони мерос қолди — энди у Корнуэлл ва Кембриж герцоги, Кейт Миддлтон эса — Корнуэлл ва Кембриж герцогиняси.

Бу унвонлар улар катта миқдордаги ерлар, ўрмонлар, дарёлар ва бошқа бойликларга ҳам эгалик қилишини англатади.


Мавзуга оид: Елизавета ІІ нинг бойликлари кимга қолади?


Эслатиб ўтамиз, 9 сентябр куни янги қирол Чарлз III (Карл III) ўғли Уилямни Уэлс шаҳзодаси, келини Кейт Миддлтонни Уэлс маликаси деб эълон қилганди. Бунгача Уэлс маликаси унвони Уилямнинг онаси малика Дианага тегишли бўлган.

Уилямнинг бойлиги 1,1 миллиард фунт стерлингга етгани айтилмоқда.

Айни пайтда шаҳзода Уилям ихтиёрида Англия ва Уэлсдаги 20 та графликда жойлашган 128 минг акр (салкам 52 минг гектар) атрофида ерлар бор, уларнинг айримлари таркибига миллий Дартмур боғининг бир қисми ҳам кирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг