Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистон ва Қирғизистон чегарачилари ўртасида яна отишма бўлди

Тожикистон ва Қирғизистон чегарачилари ўртасида яна отишма бўлди

Фото: РИА Новости

Тожикистон ва Қирғизистон чегарачилари ўртасида яна отишма бўлиб ўтди. Айни вақтда ҳар икки томон вакиллари бу борада музокара олиб бормоқдалар. Бу ҳақда Қирғизистон давлат чегара хизмати хабар берган.

Қирғиз томонининг маълум қилишича, бугун, 24 май санасида Тожикистонга тегишли Ворух анклави аҳолиси Қирғизистоннинг Боткент вилояти, Боткент туманига тегишли Мўйноқ қишлоғи ҳудудида чорва молларини ўтлатишга уринган. Қирғизистон чегара хизмати бунга қаршилик кўрсатган ва шундан сўнг Тожикистон томонидан номаълум кимса ўт очган.

Шундан сўнг маҳаллий вақт билан соат 11:40 да ҳар икки давлат чегарачилари ўртасида қисқа муддатли отишма бўлиб ўтди. Қирғизистон томонидан ҳеч ким бу отишма натижасида жабрланмаган. Айни вақтда келишмовчилик бўлган ҳудудда тинчлик ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 16 сентябрида Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида отишма бўлган ва натижада Қирғизистон чегара хизмати ходими вафот этган эди. Ҳар икки давлат ўртасида 976 километрлик чегара мавжуд бўлиб, шундан фақат 504 километри бўйича келишувга эришилган.

Чегаранинг қолган ҳудудида эса вақти-вақти билан келишмовчиликлар рўй бериб туради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг