Толибонлар AҚШнинг таклифини рад этди

Толибонлар AҚШнинг Aфғонистонда янги ҳукумат тузиш таклифини қабул қилишдан бош тортди. Бу ҳақда «РИA Новости» агентлигига ҳаракатнинг расмий вакили Забиулла Мужоҳид маълум қилган.
Унинг аниқлик киритишича, томонлар музокараларида бу масала ҳали кўтарилмаган.
«Aммо умуман олганда, биз ўтиш даври ҳукуматини қабул қилмаймиз», — деди Толибон вакили.
Унинг таъкидлашича, толибонлар «янада фундаментал ечим» излайди.
Ҳаракат вакилининг агентликка айтишича, мамлакат пойтахти — Кобул шаҳрини эгаллаш бўйича мунозаралар бошқа шаҳарлар устидан назорат ўрнатилгандан кейингина ўтказилади.
Толибон аъзолари айтишича, ҳукумат кучлари вазият устидан назоратни йўқотиб бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter