Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп Махфий хизмат раҳбарини ишдан бўшатди

Трамп Махфий хизмат раҳбарини ишдан бўшатди

Фото: «Google.com»

Бугун, 8 апрель куни АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ Махфий хизмати раҳбари Рэндольф Аллесни ишдан бўшатгани ҳақида хабарлар тарқади.

Айрим маълумотларга кўра, Трамп Ой уй девони раҳбари вазифасини бажарувчи Мик Малвейнидан Аллеснинг истеъфосини расмийлаштиришни сўраган. Шунга қарамасдан, «CNN» телеканали хабарига кўра, денгиз пиёдаларининг истеъфодаги генерал-майори (Рэндольф Аллес) ҳозирча ўз ишини давом эттирмоқда.

Маълумот учун: Рэндольф Аллес АҚШ Махфий хизматини 2017 йил апрелида бошқаришга киришган. Уни шу лавозимга айнан президент Трамп тайинлаган. Аллес бунгача Чегара ва божхона назорати хизмати раҳбарининг биринчи ўринбосари, ундан ҳам аввал идоранинг ҳаво ва денгиз операцияларига бошчилик қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг