Трамп сайловлардаги мағлубиятини тушунтирди

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп президентлик сайловларидаги мағлубиятини изоҳлади. Бу ҳақда у Twitterда ёзиб қолдирган.
Унинг сўзларига кўра, овоз бериш машиналаридаги хатолар туфайли кам овоз тўплаган.
«Овоз бериш машиналарида катта муаммолар бор, бу жудаям кулгили. Улар катта ғалабани қўлга киритишга ва жиддий мағлубиятларга дучор қилишга қодир. АҚШда бундай бўлмаслиги керак», — деди Трамп.
Байден президентлик пойгасида ғалаба қозониш учун керагидан ортиқ овоз тўплади. У Калифорния штатида сайловчиларнинг 55 та овозини қўлга киритиб, шу тариқа 302 та овозга эга бўлди. Президентлик пойгасида ғолиб бўлиш учун эса сайловчиларнинг 270 та овози кифоя қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter