Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда музлаткичдан тўрт кишининг бўлакланган жасадлари топилди

Туркияда музлаткичдан тўрт кишининг бўлакланган жасадлари топилди

Туркиянинг Измирида даҳшатли воқеа содир бўлди. Муҳожирлар яшаган хонадондаги музлатгичдан тўрт кишининг бўлакланган жасадлари топилди.

Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг барчаси туркманистонлик. Уч аёл ва бир эркак Байроқли туманидаги икки қаватли уйда яшаган. Ваҳший қотилликда уларнинг таниши Туркманистон фуқароси гумон қилинмоқда. Ҳозир полиция уни қидирмоқда.

Тахминларга кўра, қотиллик бир ҳафта олдин содир бўлган, чунки бу вақт давомида марҳумлар яқинларининг қўнғироқларига жавоб беришмаган. Қариндошларидан бири бедарак йўқолганларни топиш учун Истанбулдан Измирга келган, бироқ унга ҳеч ким эшикни очмаган. Кейин у полициячиларга мурожаат қилади, улар ичкарига кириб, музлатгичдан бўлакланган жасадларни топишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг