Туркиядаги сайловда Европа парламентидан кузатувчилар бўлмайди

Европа парламенти Туркияда шу йил 24 июнь куни ўтказиладиган президент ҳамда парламент сайловига кузатувчи жўнатмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Haber7» хабар қилмоқда.
Европа парламентининг Демократияни қўллаб-қувватлаш ва сайловларни ташкиллаштириш гуруҳининг ҳамраиси Дэвид Макаллистер ва Линда Макаван: «Европа парламенти Туркияда шу йил 24 июнда ўтказиладиган сайловни кузатиб бормайди ва сиёсий жараёнларнинг натижалари ҳақида изоҳ бермайди», — деган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter