Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Венгрия президентлигига номзод маълум бўлди

Венгрия президентлигига номзод маълум бўлди

Андраш Бака.

Фото: EuroIntegration

Венгрия Олий судининг собиқ раиси Андраш Бака парламентдаги «Тиса» фракцияси томонидан мамлакат президенти лавозимига номзод сифатида кўрсатилишга расман розилик берди.

Бака номзоди илгари сурилиши ҳақида Венгрия бош вазири Петер Мадяр маълум қилди.

«Биз “Тиса” фракциясининг қарорини Андраш Бакага шахсан етказдик ва унга президентликка номзод бўлишни таклиф қилдик. Жаноб раис бу таклифни қабул қилди», — деб ёзди ҳукумат раҳбари ижтимоий тармоқда.

Андраш Бака 2009–2011 йилларда Венгрия Олий судига раҳбарлик қилган. У Виктор Орбан ҳукумати ташаббуси билан амалга оширилган суд тизимидаги кенг кўламли ислоҳотлардан сўнг лавозимини тарк этган.

Кейинчалик у Европа Инсон ҳуқуқлари бўйича судида ишлаган. 2012–2020 йилларда эса Венгрия Куриасининг судлов ҳайъатига раҳбарлик қилган.

Мамлакатнинг аввалги президенти Тамаш Шуйок 18 июл куни парламент тегишли тузатишни қабул қилганидан сўнг лавозимидан четлатилган.

Янги президентни тасдиқлаш учун депутатларнинг учдан икки қисми қўллаб-қувватлаши талаб этилади. Ҳукмрон «Тиса» партияси парламентдаги 199 мандатнинг 141 тасини назорат қилади. Бу унга зарур кўпчилик овозни таъминлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг