Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хавотирли белгилар: Каспий денгизи шиддат билан қуримоқда

Хавотирли белгилар: Каспий денгизи шиддат билан қуримоқда

Каспий денгизи шиддат билан саёз бўлиб бормоқда: Sputnik сувнинг қандай чекиниши ҳақида видео эълон қилди.

«Ўйлайманки, 2022 йилда бизнинг Каспий денгизимиз энг паст сув сатҳи бўйича ўзининг антирекордини янгилайди», — деб ёзади қозоғистонлик таниқли влогер Азамат Сарсенбоев.

Унинг қайд этишича, антирекорд 1977 йилда (-29,01 м) қайд этилган. Ўтган йили Каспий бу рекордга яқинлашди: -28,1 м.

Энди эса сув сатҳи янада пасайиб кетган.

«Бошқа томондан, Каспий денгизининг саёзлашиши шаҳарнинг ўзида янги ва ўзига хос тарзда чўмилиш учун энг гўзал жойларни очади», - деб ёзади влогер.

Эслатиб ўтамиз, Каспий денгизи дунёдаги энг йирик ёпиқ шўр кўл бўлиб, унинг майдони 371 000  кв.кмдан ошади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг