Хитой осмонида номаълум учар жисмлар пайдо бўлди
Хитой оммавий ахборот воситалари мамлакат шимоли-шарқидаги Хэйлунцзян вилояти (Россия билан чегарадош) осмонида номаълум учар жисмлар (НУЖ) пайдо бўлгани ҳақида ёзмоқда.
Учар жисмлар жуда баландда, худди оловли шарлар шодаси каби кўринган. Улардан ёрқин нур таралган, бироқ ҳеч қандай товуш чиқармаган.
Гувоҳларга кўра, ўчиб-ёниб турган оловли шарлар жуда қисқа вақт кўриниб, кейин батамом кўздан йўқолган.
Таъкидланишича, худди шунга ўҳшаш ҳодисалар Хитой шарқидаги Шандун ҳамда жанубидаги Гуандун вилоятларида ҳам кузатилган.
НУЖларнинг табиати ва келиб чиқиши ҳақида ҳозирча ҳеч қандай расмий ахборот берилмади.
Кеча, 13 феврал куни АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари Гурон кўли (Канада ҳудуди) устидаги номаълум учар жисмни уриб туширганди. Америкаликлар бу ва аввалроқ пайдо бўлган объектларни Хитойга тегишли дея шубҳа қилишётганди. Ушбу ҳодиса тафсилотлари ҳам ҳозирча очиқланмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter