Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой шифокорлари саратонга янгича даво топишди

Хитой шифокорлари саратонга янгича даво топишди

Фото: South China Morning Post

Хитойлик олимлар қон саратонига қарши янгича терапияни синовдан муваффақиятли ўтказишди, деб хабар берди South China Morning Post.

Тажрибада қатнашган тўрт беморнинг ҳолати яхшиланишни бошлаган.

Янги усулнинг асоси — вирус, у организмда фақат саратон ҳужайраларини танлаб йўқ қиладиган механизмни ишга туширади.

Даволаниш қиймати — $130 000 атрофида, жуда катта пул, аммо шу пайтгача мавжуд даволаш усулларидан тўрт баравар арзон.

Бу ҳаммаси эмас, айтишларича, хитойликлар энди астма ҳамда аутоиммун касалликларни даволашга ҳам янгича усулни қўллаш ҳақида бош қотиришяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг