Япония бош вазири Хитойга жиддий айблов қўйди

Япония бош вазири Фумио Кисида Тайван бўғозида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш тарафдори эканини маълум қилди.
Шарқий Осиё саммити доирасида бош вазир, шунингдек, Пекин гўёки Япония суверенитетини бузувчи қадамлар қўяётганини таъкидлаган.
«Хитой Шарқий Хитой денгизида Япониянинг суверенитетини бузадиган ҳаракатларини давом эттирмоқда ва кучайтирмоқда. Тайван бўғозидаги тинчлик ва барқарорлик минтақавий хавфсизлик билан бевосита боғлиқ бўлган масала», — деди Кисида.
Қайд этилганидек, Япония бош вазирининг Хитойни танқид қилиши Хитойнинг Тайван бўғозидаги маневрлари билан боғлиқ бўлиб, бунинг натижасида Япония иқтисодий зонасига бир қатор снарядлар учиб кирган.
Бундан ташқари, расмий Токио Хитой кемаларининг Сенкаку ороллари яқинидан ўтиб кетишидан ҳам хавотирда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter