Япония ишхоналарида кулишга расмий тус берилмоқда
Япониянинг Ямагата префектурасида саломатликни яхшилаш учун кунига бир марта кулиш ҳақида қарор чиқарилди.
Ташаббус етакчи Либерал-демократик партия томонидан илгари сурилди, деб ёзди Asahi газетаси. Ямагата университети тадқиқотига кўра, тез-тез куладиган одамларда эрта ўлим хавфи камаяркан.
Янги қарорда иш берувчилардан иш жойида қувноқ муҳит яратиш сўралган. Бундан ташқари, префектурада ҳар ойнинг саккизинчи санаси кулги орқали саломатликни мустаҳкамлаш куни, деб эълон қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter