Энг ёмон, энг хунук, энг бўлмағур...

Тиниб-тинчимас автоишқибозлар турли-туман рейтинглар тузишга ҳам роса қизиқишади. Энг чиройли, энг тезкор, энг қиммат, энг ҳашаматли автомобиллар...
Лекин бу каби жарангдор таърифларнинг акси бўлган рейтинглар ҳам борки, улар ҳам мухлисларни қизиқтириши табиий.
«Энг хунук», «Энг ёмон» каби таърифларни биз эмас, йиллар давомида харидорлар фикрларини ўрганган хориждаги мутахассислар берганлар.
Эриётган авто

«Энг хунук» мақомига расман лойиқ кўрилган «Aurora» номли модель 1957 йили нью-йорклик руҳоний томонидан яратилган. Ягона нусхада ясалган бу тавия кўринишидан эриётган елимни эслатади. Қизиғи шундаки, бу автомобилни таништириш учун тақдимот маросимига олиб кетаётганларида оз эмас, кўп эмас 15 марта бузилиб қолган.
Яхшиям бузилгани, йўқса тасқара автомобил серияли тарзда ишлаб чиқарилармиди?..
Кириш орқадан...

«Mohs Automobile» компанияси ғоясига кўра дам олиш масканларига сафар қилиш учун мўлжалланган «Safari» (чапда) ва «Ostentatienne Opera» моделларининг ўзига хос жиҳати уларнинг ён эшиклари мутлақо йўқ бўлиб, кириш ва чиқиш фақат орқа капот орқали бўлган.
Нақадар омадсиз ғоя, нима дедингиз?!
Ҳаммаси бўлмағур

Шунингдек, ўтириб бошқарилганда олдиндаги баҳайбат мотор туфайли йўл кўринмайдиган, автомобиль билан мотоциклнинг маҳлуқсифат гибриди, кўринишидан болакайлар ясайдиган қутини эслатадиган моделлар ҳам борки, уларнинг яратувчилари ўз меҳнатларига ачинмаганларидан ҳайратга тушишдан ўзга илож йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter