Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш 44 фоизга ошди

Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш 44 фоизга ошди

Фото: «Sputnik»

Ўтган йилнинг январь-март ойлари билан таққосланганда, жорий йил биринчи чорагида Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш 44 фоизга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Маълумотга кўра, 2018 йил январь-март ойларида 38 029 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган (ўтган йили биринчи чоракда — 26 287дона). Шу тарзда ўсиш суръати 44 фоизни ташкил этди.

Бундан ташқари, автомобиль двигателларини ишлаб чиқариш ҳам ўтган йилга нисбатан 43 фоизга ошган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг