Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

4 кун аввал ишдан бўшатилган ИИББ ходими маст ҳолда 2 ёшли болани уриб кетди

4 кун аввал ишдан бўшатилган ИИББ ходими маст ҳолда 2 ёшли болани уриб кетди

Иллюстратив фото

Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманида ички ишлар органлари ходими иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабарлар тарқамоқда, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

Мазкур факт бўйича қуйидагиларни маълум қилинган: 24 август куни тахминан соат 01.10 да Юнусобод тумани Юнусота кўчасида «Кобальт» русумли автомобиль ҳайдовчиси 31 ёшли Тохирхўжа А. (Тошкент шаҳар ИИББ собиқ ходими, шаҳодатлаш комиссиясидан ўтмагач, раҳбариятнинг буйруғи асосида жорий йилнинг 20 август куни ички ишлар органларидан бўшатилган) пиёдаларнинг тартибга солинмаган ўтиш жойидан онаси билан ўтаётган ёш болани уриб юборган. ЙТҲ оқибатида 2 ёшли Т.Ч. тан жароҳитлари билан шифохонага етказилган.

ЙТҲнинг тахминий сабаби: тиббий экспертиза хулосасига кўра ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсири остида бўлган ва пиёдаларни кўрмай қолган.

Мазкур факт асосида Юнусобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ҳозирда олиб борилаётган тергов ишларининг якунига кўра қонуний чора кўрилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг