Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда юз берган автоҳалокатда икки киши ҳалок бўлди

Андижонда юз берган автоҳалокатда икки киши ҳалок бўлди

Фото: «Спутник»

Кеча, 4 апрель куни Андижон вилоятининг Шаҳрихон тумани Ўрта Шаҳрихон МФЙда яшовчи С.Т. «Ласетти» русумли автомашинасини Асака тумани Шўрқишлоқ маҳалласи ҳудудида йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб, қаршисидан келаётган Шаҳрихон туманида яшовчи А.Н. бошқарувидаги «Москвич-412» русумли автомашинаси билан тўқнашиб кетган.

Натижада «Москвич-412» автомашинасидаги икки нафар йўловчи жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, «Ласетти» ҳайдовчиси ва «Москвич-412» автомашинасининг яна бир йўловчиси жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг