Бухородаги яна бир «доллар операцияси» нохуш якунланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Вобкент туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаролар Қ.Р. ва А.Н. қалбаки 10 000 АҚШ долларини фуқаро Х.Р.га 5 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, унга жами 83 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки банкнотларни бериб қолган қисмини тез кунда етказишларини айтиб 5 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ қалбаки пулларни ишлаб чиқариш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter