Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Доллар масаласи». Икки ҳудудда рейдлар ўтказилди

«Доллар масаласи». Икки ҳудудда рейдлар ўтказилди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан Миллий гвардия вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган О.Х. (муқаддам ЖКнинг 177-моддаси билан судланган) ва М.М. 3 100 АҚШ долларини фуқаро С.М.га 36,1 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.С. 3 400 АҚШ долларини фуқаро М.Э.дан 39,1 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг