Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғона ва Андижонда ер қимирлади

Фарғона ва Андижонда ер қимирлади

Бугун, 22 январь куни, Тошкент вақти билан 09:02 да (22.01.2021 йил, Гринвич бўйича 04:02 да) Тожикистон-Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Зилзила координаталари: 39,48 градус шимолий кенглик; 72,67 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 353 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

  • Андижон: 147 км, 2 балл.
  • Фарғона: 126 км, 2 балл.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг