Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳоким калтакланган директорни кўргани борди (фото)

Ҳоким калтакланган директорни кўргани борди (фото)

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Сариосиё туманидаги 28-сонли мактаб директори Умида Турсунованинг ҳолидан хабар олиш учун туман тиббиёт бирлашмаси шифохонасига борди. 

Сариосиё туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари берган ташхисларига кўра бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бошнинг пешона тепа энса соҳаси кўплаб эзилиб йиртилган жароҳатлари, иккала кўз юқори ва пастки қовоқларга қонталашиш диагнози қўйилган.

У.Турсуновага Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиали мутахасислари томонидан консультация қилиниб, зарур тиббий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Айни вақтда беморнинг аҳволи барқарор. Уни РШТЁИМ вилоят филиалига кўчириш чораси кўрилмоқда.

Вилоят ҳокими У.Турсуновага шикаст етказган айбдорнинг қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилишини ҳамда унинг тўлақонли даволанишини ўз назоратига олганлигини билдирди.

Аввалроқ, ҳоким билан мажлисда тортишган директор калтаклаб кетилгани хабар қилинганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг