Наманганда ҳоким ўринбосари пора билан ушланди

ДХХ ва Бош прокуратуранинг туман бўлимлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Чуст тумани ҳокими ўринбосари 2000 минг доллардан 1800 долларини олаётган вақтида ушланган.
Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Шарофиддин Юсупжонов туманда яшовчи фуқарога боғдорчилик-фермер хўжалиги ташкил этиш учун 5.3 гектар ер майдонини олиш эвазига 2000 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.
Ҳозир мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter