Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Невидимка» ёрдамида жиноят содир этилди

«Невидимка» ёрдамида жиноят содир этилди

Фото: Тергов департаменти

Жорий йилнинг 30 январь куни Наманган вилояти Поп туманида фуқаро А.С.га тегишли «Damas» русумли автомашинаси олиб қочилди.

Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида мазкур автомашина Поп тумани Чоркесар МФЙда яшовчи 52 ёшли Р.М. томонидан олиб қочиб кетилганлиги аниқланиб, ундан жабрланувчига тегишли бўлган «Damas» русумли автомашина ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Р.М.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми «г» банди (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоққа олиш» тарздаги эҳтиёт чора қўлланилган.

Тергов давомида аниқланишича, Р.М. жабрланувчи А.С.дан пул сўраб турган, бироқ рад жавобини эшитиб, унга тегишли бўлган «Damas» русумли автомашинасининг ҳайдовчи олд эшигини аёллар «невидимка»си ёрдамида очиб, сўнгра рул тагида жойлашган электр симларини туташтириш йўли билан автомашинани ўт олдириб, қариндошининг уйига сақлаш учун олиб бориб қўйганлигини айтган. Ўз навбатида, қидирув ишлари якунига кўра автомашинани сотиб юборишни режалаштирганлиги аниқланган.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши белгиланган.

Ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг