Қашқадарёда машина газ балони портлади, ҳайдовчи жароҳатланди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 11 октябрь куни Р.С.га тегишли «ВАЗ-2106» русумли автомашинасига ўрнатилган газ балони ёрилиб кетган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Натижада автомашина техник шикастланган ва автомашина ёнида турган ҳайдовчи Р.С. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter