Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қобулда серияли портлаш. 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Қобулда серияли портлаш. 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Фото: AFP / Shah MARAI

Бугун, 28 декабр куни Афғонистон пойтахти Қобул шаҳридаги Шита маданият марказида бир неча марта портлаш кузатилди ва оқибатда 40 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Франс Пресс» агентлиги хабар берди.

Ҳозирда жароҳат олганларнинг сони аниқлаштирилмоқда. Ҳеч қайси террорчи гуруҳ ушбу терактни ўз бўйнига олмади, аммо гумон Толибонларда бўлиб турибди.

— Совет армияси Афғонистонга бостириб кирганига 38 йил тўлгани муносабати билан маросим ўтказилаётганда бомба портлади, — деди мамлакат ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Насрат Раҳими. — Ҳозирча 40 нафар қурбон бор, 30 нафар жароҳатланганлар аниқ. Лекин бу рақамлар яна ошиши кутиляпти.

Раҳимининг айтишича, иккита кичик бомба портлатилгандан кейин учинчиси, каттаси ишга тушган.

Эслатиб ўтиш керак, кеча, 27 декабр куни Лашкаргоҳ туманида ҳам портлаш содир этилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг