Амударёдаги тўқнашувда икки киши вафот этди

1 ноябр Қорақалпоғистоннинг Амударё тумани ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида ҳайдовчи, 1968 йилда туғилган У.Ю. «Lifan» русумли юк ташувчи мотоциклда ҳаракатланаётиб, кескин ортга бурилиши натижасида орқасидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1956 йилда туғилган К.Б. бошқарувидаги «Nexia» билан тўқнашган.
Бунинг оқибатида «Nexia» қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, ҳайдовчи, 1963 йилда туғилган Ф.М. бошқарувидаги «Isuzu» русумли юк автомобили билан тўқнашган.
Оқибатда «Nexia» йўловчиси 1960 йилда туғилган А.Р. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида ва унинг 2017 йилда туғилган набираси Б.Р. шифохонада вафот этган. Ушбу автомобиль ҳайдовчиси К.Б. ва яна икки нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Амударё тумани ИИБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter