Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда судланган шахс Самарқандда ҳам бир кишининг умрига зомин бўлди

Россияда судланган шахс Самарқандда ҳам бир кишининг умрига зомин бўлди

Фото:«Tergov.uz»

13 март куни 46 ёшли Бахтиёр Р. маст ҳолатда бўла туриб, Самарқанд шаҳрида жойлашган яшаш хонадонига таниши 48 ёшли Алиджан М.ни  спиртли ичимлик истеъмол қилишни таклиф қилган. Сўнг улар ўзаро жанжаллашиб қолишган. Оқибатда  Бахтиёр Р. қўлидаги ошхона пичоғи билан шеригининг кўкрак қисмига бир маротаба уриб, жароҳат етказган.

Ўтказилган тиббий муолажаларга қарамасдан Алиджан М., шифохонада вафот этган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Бахтиёр Р., муқаддам Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қотиллик жинояти) билан судланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Бахтиёр Р.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (Жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг