Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияга 14 млн долларлик гиёҳвандлик воситаси олиб кетаётганлар ушланди

Россияга 14 млн долларлик гиёҳвандлик воситаси олиб кетаётганлар ушланди

Видеодан лавҳа

Тожикистондан Ўзбекистон орқали Россияга чиқиб кетмоқчи бўлган юк машинаси Тошкент вилояти Ойбек чегара постидаги кўрик вақтида божхона ходимларида жиддий шубҳа уйғотди.

Текширув жараёнида юк автомашинасининг тиркамасига гиёҳвандлик воситалари яширилгани маълум бўлди.

Қайд этилишича, гиёҳвандлик воситалари 232 дона ўрамда бўлиб, уларнинг умумий оғирлиги 229 кг. 719 граммни ташкил этган.

Тўхтатиб қолинган салкам 230 кг. наркотик воситаларнинг Европа «қора бозорлари»даги нархи ҳозирда ўртача 12-14 млн. АҚШ долларини ташкил қилмоқда.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг