Тошкент шаҳридаги ресторанларнинг бирида ёнғин чиқди

Кеча, 9 май куни соат 22:00 атрофида Тошкент шаҳридаги Янгиҳаёт туманидаги ҳозирда иш фаолиятида бўлмаган ресторанларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ёнғин ҳақида ФВБга хабар келиб тушгач, 5 та ёнғин қутқарув экипажи воқеа жойига 22:06 да етиб бориб, соат 22:23 да ёнғин бартараф этилган.
Ёнғин натижасида рестораннинг 100 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter