Тошкент тумани орқали Ўзбекистонга ноқонуний кирмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистон - Қозоғистон чегараси
Тошкент туманида 12 январь куни соат 23.30 ларда, Наманган шаҳрида яшовчи В.К. ва Бўстонлиқ туманида яшовчи М.А. қонунга хилоф равишда Ўзбекистон ҳудудига кирган.
Таҳририятимизга хабар беришларича, улар Тошкент тумани, Кўксарой ҳудуди, Қушқўнди аҳоли яшаш пункти айланма йўллари орқали Қозоғистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган вақтларида ушланганлар.
Ушбу ҳолат юзасидан уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 223-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни Бўстонлиқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими олиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter