Тошкентда икки пиёда ҳалок бўлди

Тошкент шаҳар ИИББ пойтахт йўлларида пиёдалар ўлимига олиб келган икки ЙТҲ ҳақида маълумот берди.
2021 йил 26 июль куни тахминан соат 18:30 да Юнусобод тумани Янги Юнусобод кўчасида 1993 йилда туғилган Сардор Х. «Nexia-2» бошқариш давомида йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда – 2004 йилда туғилган Амир Т. бадан шикастлари билан шифохонага етказилган, аммо тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, ҳаётдан кўз юмган.
2021 йил 27 июль куни тахминан соат 13:00 да Яккасарой туманидаги Бобур ва Боходир кўчалари кесишмасида «Shacman» русумли юк автомобили ҳайдовиси 1979 йилда туғилган Бурхониддин К. белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда – 1960 йилда туғилган Ходжиакбар Т. олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Мазкур ҳолатлар бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter