Тошкентда яна автобус ёнди

Бугун, 11 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Навоий кўчасида «4-avtobus saroyi» МЧЖга қарашли «Mercedes-Benz Low Floor» русумидаги йўловчи автобуси ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Маълум қилинишича, Эркин – Олой бозори йўналишида ҳаракатланган автобус Навоий кўчасидан юраётганида тўсатдан олов олган.
Ёнғин ҳақида навбатчи қисмга соат 7:23да маълумот келиб тушган. Ўт ўчирувчилар саъй-ҳаракати билан 7:29да ёнғин ўчирилган. Ҳайдовчи ва йўловчилар жабрланмаган.
Дастлабки хулосаларга кўра, автобуснинг ёқилғи тизимидаги носозлик ёнғинга сабаб бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter