Японияда зилзиладан жабрланганлар сони тўққиз кишига етди

Япониянинг учта шимоли-шарқий префектурасида 6,9 балли зилзиладан сўнг жароҳат олганлар сони тўққиз кишига етди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият ва Японияда қутқарув ва тез ёрдам хизмати сифатида хизмат қилувчи ўт ўчирувчилар маълумотларига асосланиб NHK телеканали хабар берди.
Зилзила эпицентри бўлган соҳил яқинидаги Мияги префектурасида етти киши, бири Иватэ префектурасида, яна бири Фукусима префектурасида жароҳат олди.
Aввалроқ етти нафар жабрланганлар ҳақида хабар тарқалганди.
Шикастланишлар унчалик жиддий эмас, улар йиқилиш натижасида ёки қулаган мебель зарбаси натижасида келиб чиққан жароҳатлардир.
Шанба куни 18:09 (Тошкент вақти билан 14:09) да Япониянинг шимоли-шарқида 6,9 балли кучли зилзила содир бўлди. Цунами хавфи эълон қилинди, кейинчалик у олиб ташланди. Зилзила ўчоғи 60 километр чуқурликда жойлашган эди. Зилзила эпицентри Мияги префектураси соҳиллари яқинидаги Тинч океанида бўлган. Зилзила максимал кучи мамлакатда қабул қилинган етти балли ўлчов бўйича беш плюсни ташкил этди. Ер силкинишлари Япониядаги 47 префектуранинг 23 тасида сезилган. Бир қатор автомобиль ва темир йўл участкаларида транспорт ҳаракати қисман тўхтатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter