Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ерда ётган маст фуқарони видеога олиб, уни коронавирусга чалинган, дея оммага тарқатган фуқаро жазога тортилди

Ерда ётган маст фуқарони видеога олиб, уни коронавирусга чалинган, дея оммага тарқатган фуқаро жазога тортилди

Фото: видеолавҳадан скриншот

Аҳоли ўртасида қўрқув ва ваҳимага сабаб бўладиган маълумотларни ижтимоий тармоқ орқали тарқатган фуқаро жазога тортилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, шу йилнинг 15 март куни Хоразм вилояти Хива шаҳрида яшовчи Т.Маҳмуд (1986 й.т.) шаҳарнинг Буюк ипак йўли кўчасида маст фуқаронининг ерда ётган ҳолатини видео тасвирга тушуриб, уни гўёки «коронавирус» инфекциясига чалинган одам деб, интернет тармоғи орқали оммага тарқатган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган суриштирувда маълумот тасдиқланмагани боис Т.Маҳмудга нисбатан МЖтКнинг (Маъмурий жавбгарлик тўғрисидаги кодекс) 462-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш очилди.

Хива шаҳар маъмурий суди эса уни 1 115 минг сўм миқдорида маъмурий жаримага тортди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг