Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фуқаролик судларида кўриб чиқилаётган ишларнинг салмоқли қисмини никоҳга оид низолар ташкил қилмоқда

Фуқаролик судларида кўриб чиқилаётган ишларнинг салмоқли қисмини  никоҳга оид низолар ташкил қилмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Олий суди 2019 йил мобайнида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилган  бўйича ахборот берди. Олий маҳкама матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ўтган йили фуқаролик ишлари бўйича судларда  жами 188 282 та иш кўриб чиқилди.

Мазкур рақам 2018 йилга таққослаганда фуқаролик низолари 13,3 фоизга камайганини кўрсатади.

Ҳисобот даврида 124 млрд. сўмдан зиёд мажбурий тўловлар (вояга етмаган болалар учун алимент, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ёзма битимга асосланган ва қарздор томондан тан олинган талаблар, коммунал хизматлар бўйича қарздорлик тўловлари ва бошқалар) ни ундириш ҳақида 88 655 та суд буйруғи чиқарилди.

Ушбу кўрсаткичлар ўтган йилга нисбатан сумма бўйича 56,2 фоизга, суд буйруқлари сони бўйича эса 62,4 фоизга камайди.

Кўриб чиқилган фуқаролик ишлари бўйича 162 327 та ҳал қилув қарорлари чиқарилди. Ушбу қарорлар бўйича талабларнинг 86,2 фоиздан ортиғи қаноатлантирилди. 

Фуқаролик судларида кўриб чиқилган ишларнинг салмоқли қисмини никоҳга оид масалалар ташкил этмоқда. Рақамлар ўтган йилга нисбатан анча пасайган бўлса-да, бироқ барибир хавотирли. Масалан, ҳал қилув қарори қабул қилинган даъво тартибидаги 134 893 та фуқаролик ишларидан 34 742 таси битимлар, 2 806 таси оталикни белгилаш, 4 617 таси уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш, 3 474 таси ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки қурилмани бузишга оид  бўлса, 37 104 таси никоҳдан ажратишга доир низолардир. Никоҳдан ажратишга оид кўрилган ишлар таҳлилига кўра, кўриб тамомланган 42 350 та ишнинг 22 187 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган (қонуний никоҳлар бекор қилинган), 14 917 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган (қонуний никоҳлар бекор қилинмаган), 2 327 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган ҳамда 2 874 таси кўрмасдан қолдирилган.

Қарийиб  72 мингта фуқаролик иши сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 1 024 та иш кўриб чиқилди. Бунда биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 327 та қарор бекор қилинган бўлса, 117 та суд қарорлари ўзгартирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг