Оғир жиноят содир этиб яширинган шахс Қирғизистонда ушланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган «Зарбдор ойлиги» ва «Антитеррор-Тозалаш» тадбирлари давомида оғир жиноят содир этиб яширинган шахс ушланди.
Ўз.Р ЖКнинг 97-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, тергов идораларидан яшириниб юрган, Норин туманида яшаган фуқаро вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан Қирғизистон Республикаси Бишкек шаҳридан ушланиб, Қирғизистон Республикаси Бош прокуратурасининг розилик хатига кўра Наманган вилояти ИИБ 6-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter