Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Олий судда ҳал қиламиз» — Корхона раҳбари 77 минг АҚШ долларига «ухлатилди»

«Олий судда ҳал қиламиз» — Корхона раҳбари 77 минг АҚШ долларига «ухлатилди»

Фото: «Xabar.uz»

Ишини Олий судда ҳал қилишни ваъда қилган фирибгарларга корхона раҳбари нақд 77 минг АҚШ долларини санаб бериб юборди.

2020 йил 8 июль куни 39 ёшли Б.А. ва А.У. лар ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Боку кўчасида жойлашган «Steklovoknistaya Plastmasovaya truba» МЧЖда бўла туриб, корхона раҳбари 55 ёшли У.Х.нинг ишончига кириб, Фарғона вилояти туманлараро судининг 1 млрд. 700 млн. сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги ажримини Олий судда ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, У.Х.дан 77.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжига ишлатиб юборишганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг