Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олти юз минг сўмлик «хизмат» кўрсатган шифокор қўлга олинди

Олти юз минг сўмлик «хизмат» кўрсатган шифокор қўлга олинди

Фото: «Xabar.uz»

Ҳе йўқ, бе йўқ «Зарафшон тиббиёт бирлашмаси»нинг тери-таносил касалликлари шифокори Ф.Шодиев тиббий маълумотномаларни пуллашга тушди. Бўларкан-ку!!! Ими-жимида ҳазил-ҳузулга пуллаётган бир энлик қоғознинг кун сайин нархи ошаётганидан ўзи ҳам ҳайрон эди. Йўқ жойдан шунча даромад келтираётган тиббий маълумотномаларни нега пулламасин.

Унинг бу галги мижози Зарафшон тиббиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси бўлди. Шифокор коллеж дарс соатларида қатнашмаган Ф.Саъдиновга тиббий маълумотномасини тўғрилаб бериш эвазига пора тама қилади. Ўқувчи йигит буни онаси Г.Исроиловага билдиради. Она эса ўз ўрнида фарзандидан пул тама қилган шифокорга яна юзланиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун санитар дафтарчасига тиббий кўрикдан унинг иштирокисиз ўтказишни сўрайди. Шифокор эса рози бўлади, фақат пора эвазига... Нафсим менинг балодир, ҳар куйларга солодур... Тиббий маълумотномаларнинг ҳар бирини 300 минг сўмдан пуллаган оқ халат соҳибининг ови бароридан келганида...

Фуқаро Г.Исроилова содир бўлиши мумкин бўлган мазкур жиноятнинг олдини олиш мақсадида ҳуқуқ идораларига мурожаат қилади. Зарафшон шаҳар ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир ўз натижасини берди. Тери-таносил касалликлари шифокори Зарафшон тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли поликлиника хизмат хонасида 600 минг сўм порани ўзлаштираётганида холислар иштирокида қўлга олинди. Айни кунда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 214-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, иш судга оширилди. 

Л.Каримов,
Зарафшон шаҳар ИИБ
тергов бўлими катта терговчиси

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг