Қўл билан бериб, оёқ билан олсинми?

«Агро фирма Жайхун Омад Парранда» МЧЖнинг бир хўжалик юритувчи субъектда катта миқдордаги ҳақи бор эди. Қарздор зиммасидаги мажбуриятни бажарса, қани?! МЧЖ судга мурожаат қилишга мажбур бўлди. Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий суди даъвони қаноатлантириб, унинг фойдасига 134.250.000 сўм ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарди. Шундан кейин ҳам қарздор ҳаракатга тушмайди денг.
Суд қарори Мажбурий ижро бюросининг Беруний туман бўлими оширилди: қани, азаматлар, маҳоратни кўрсатинглар!
МИБ ходимлари қарздорга қонунда кўрсатилган имкониятни ҳавола этди: суд қарори бор — хоҳласангиз ҳам, хоҳламасангиз ҳам қарзни тўлайсиз, яхшиси шуни ихтиёрий тазрда амалга ошира қолинг.
Қарздор хўп дедими?
Йўқ-да, йўқ...
Натижада Бюро ходимлари енг шимариб, «бир» деганда аниқладики, қарздорнинг икки қўли тош орасида эмас, нима-нима «SHAANXI» SX325DR-384 русумли юк автомашинаси бор экан.
Дарҳол автотранспорт воситаси хатланди. Сўнг электрон онлайн-аукцион савдосига чиқариб, сотилди.
Шу тариқа суд қарори ижроси тўлиқ таъминланиб, тадбиркорнинг манфаатлари ҳимояланади. Яъниким, «Агрофирма Жайхун Омад Парранда» МЧЖ ҳисоб-рақамига 134.250.000 сўм ўтказиб берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter