Сирдарёда «Департамент ходими» ушланди

Сирдарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда ўзини «Департамент ходими» деб таништирган фирибгар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ички хавфсизликни таъминлаш бўлимининг билдиргисига асосан Ширин шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Х. бошқа бир фуқаро А.га ўзини «Департамент ходими» деб таништириб, унга 1 000 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали шаҳар ҳудудидан бекат дўкон қуриш учун ер ажратилишида ёрдам беришни ваъда қилиб, олдиндан 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter