Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уйда ўтириб олиб ИИВни танқид қилаётганларга жавоб берилди

Уйда ўтириб олиб ИИВни танқид қилаётганларга жавоб берилди

Фото: Xabar.uz

Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА штабида Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— Блогерман. Исмим Аслан. Менга кўплаб одамлар милиционерларнинг зўравонлигидан шикоят қилишади: кўчада дуч келган одамни ушлашади, номаълум автобусда номаълум жойга олиб боришади, қонунга зид равишда велосипедларни олиб қўйишади, фуқароларга қўпол муносабатда бўлишади, 15 суткага қамашади. Буларнинг ҳаммаси қачон тугайди? Сиз фуқаро ҳуқуқини бузаётганингизни тушуняпсизми? Бу ҳаракатлар фақатгина ҳалқни ғазаблантиради ва органга нисбатан ишончсизликни келтириб чиқаради. Халққа босим ўтказишни тўхтатинг!

— Блогер Аслан орқали, «диванный критик»лар, яъни уйда ўтирволиб танқид қиладиганларга мурожаат қилмоқчимиз!

Ҳуқуқбузарлар ҳамма ерда бор. Бу муаммо фақат бизда эмас, бутун дунёда кузатилади, яъни одамлар тушунишни истамай, тартибга риоя қилмай кўчага чиқишади, табиийки уларга нисбатан қатъий чоралар кўрилади.

Ўз-ўзидан тартиббузарларга ички ишлар ходимларининг қатъий чоралари ёқмайди. Бироқ айрим қоидабузарларнинг фикрлари ёки оммавий чиқишлари ички ишлар органларининг умумий ишига таъсир ўтказмайди.

Биз доим давлат талабларини халқ номидан амалга оширамиз. Кимнидир мажбурлаш ҳеч кимга ёқмайди, лекин давлат 34 млн аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш учун бу чораларни кўришга мажбур.

Агар сиз тартибга риоя қила олмасангиз ёки истамасангиз, ишонтириб айтаманки, биз сизни тартибга риоя этишга мажбур қиламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, бу қийин кунларда ички ишлар органлари ходимлари ҳаракатларини холис баҳолаётган фуқароларга, жумладан, бизни қўллаб-қувватлаётган ва асосийси, аҳолига тўғри, ишончли ахборот етказаётган блогер ва журналистларга миннатдорлик билдираман. Бу биз учун айни вақтда ҳақиқатан жуда зарур.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг