Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Долларнинг расмий курси яна ошди

Долларнинг расмий курси яна ошди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Марказий банки 6 ноябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан яна қимматлади: +13.10 сўмга ошиб, 1 АҚШ доллари қиймати 8249.97 сўмга етди.

Евро курси эса ушбу ҳафтада +1.73 сўмга ошди ва 9392.59 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли ўтган ҳафтага нисбатан -0.52 сўмга пасайиб, 124.67 сўм этиб белгиланди.

Маълумот учун: республика тижорат банкларининг валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг харид курси ўртача 8220 сўм, сотиш курси 8300 сўмга тенг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас