Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лама, пони от ва туяқуш. Навоийдаги ажойиб фермага саёҳат

Лама, пони от ва туяқуш. Навоийдаги ажойиб фермага саёҳат

Ушбу ҳафтада АОКА томонидан Навоий вилоятига пресс-тур ташкил этилди. Сафар давомида журналистлар Навоий вилояти ҳокими в.б Н.Турсуновнинг мурожаати билан танишдилар ва вилоятдаги бир қатор тадбиркорлик объектларида бўлдилар.

Қизилтепа туманидаги «Адиз бобо» фермер хўжалигига қарашли чорвачилик комплекси мана шундай объектлардан бири бўлди. Эътиборли томони, ушбу фермада туя, зотдор қорамол ва майда шохли ҳайвонлар билан биргаликда лама, пони оти, ҳинд товуғи ҳамда туяқуш ками юртимиз учун ноёб бўлган турлар ҳам кўпайтирилмоқда.

Фермер хўжалиги томонидан 10 гектар майдонда ташкил этилган иссиқхона эса бодринг экспорти бўйича етакчилардан ҳисобланади. Ушбу маҳсулотга хориждан талаб юқори бўлиб, ерда, табиий ҳолатда етиштирилгани учун экологик жиҳатдан тоза ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг